Жаҳон | 17:21 / 31.07.2018
13592
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко «инсульт»дан сўнг омма олдида кўриниш берди

Фото: Максим Гучек/БЕЛТА

31 июль куни Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск вилоят ижроия қўмитаси раиси Анатолий Исаченко билан учрашди. Бу ҳақда БелТА давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Республика раҳбари минтақадаги ҳосилни йиғиб олиш ҳолати, гўшт-сут комплексини ривожлантириш ва йўл қурилиши бўйича ҳисоботни тинглади.

Лукашенко Исаченко билан учрашиб, сўнгги бир неча кун ичида омма олдида биринчи марта кўриниш берди. 30 июль куни «Незигарь» Telegram-канали ва Украинанинг «Деловая столица» нашри Беларусь президентида инсульт юз бергани ҳақида хабар қилди. «Незигар»нинг таъкидлашича, айнан инсульт ва касалхонага ётқизилгани сабабли Лукашенка Гомелга ташрифини бекор қилган.
  
Бундан олдин Telegram-канал Лукашенко қандли диабетдан азият чекиши ва саломатлик билан боғлиқ катта муаммоларни бошдан кечираётгани ҳақида хабар берганди. «Незигарь» муаллифларининг хабар беришича, Беларусь раҳбари «сўнгги вақтларда жуда кўп ухламоқда, кўп овқат емоқда ва кунига 4-5 соат ишламоқда».

Беларусь президентининг матбуот хизмати инсульт ҳақидаги хабарларни «уйдирма», деб атади.

Мавзуга оид