Ўзбекистонда мулкдорлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга доир муҳим фармон имзоланди
Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, эндиликда давлат органи (мансабдор шахс) томонидан қабул қилинган маъмурий ҳужжат (қарор, фармойиш ва ҳ.к.)нинг қонуний кучига ишонган ҳолда ўз фаолиятини юритган тадбиркорларнинг ушбу қарорнинг кейинчалик бекор қилинганлиги натижасида кўрган зарарлари тўлиқ қопланади.
Шунингдек, давлат органи (мансабдор шахс)нинг маъмурий ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи, агарда бу виждонан ҳаракат қилган тадбиркорларнинг қонуний манфаатларига алоқадор бўлса, суд тартибида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга биноан, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:
- давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ерларни олиб қўйиш ҳақидаги қарорга фақат ерлари олиб қўйилиши режалаштирилаётган шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилиб, фойда ва харажатлар баҳолангандан кейингина йўл қўйилади;
- олиб қўйилаётган ер участкаларидаги иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қийматини ва олиб қўйиш оқибатида мулкдорларга етказилган зарарларнинг ўрни тўлиқ қоплангандан кейин йўл қўйилади;
- жисмоний ва юридий шахсларга давлат органи (мансабдор шахс)нинг қонунга хилоф маъмурий ҳужжатни чиқариши натижасида етказилган зарари давлат томонидан қоплаб берилади.
Фармони билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишнинг аниқ мезонлари белгилаб берилди. Эндиликда ерлар фақат қуйидаги ҳолларда олиб қўйилади:
- ерларни мудофаа ва давлат хавфсизлиги, мухофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари учун, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиши учун ажратишда;
- автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, темирйўл обектлари, кўприклар ва ҳ.к. қуришда;
- аҳоли пунктларининг бош режаларида назарда тутилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуриладиган объектларга, шунингдек, қонунлар ва Президенти қарорларида тўғридан-тўғри кўрсатилган бошқа ҳолларда.
Мавзуга оид
14:02 / 16.11.2024
Президент 9 нафар сенаторни тайинлади
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
18:15 / 11.09.2024
Яна 50 минг гектар ер камбағал оилаларга бўлиб берилади
17:18 / 07.09.2024