14:46 / 03.08.2018
5736

«Газпромбанк» Ўзбекистонда болалар боғчалари қуриш бўйича музокаралар олиб бормоқда 

Алексей Чичканов/Фото: Коммерсантъ

Россиянинг «Газпромбанк»и Ўзбекистонда болалар боғчалари қуриш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда компаниянинг биринчи вице-президенти Алексей Чичканов «Ъ»га берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, гап инвестиция банкининг классик бизнеси ҳақида кетмоқда:

«Биз лойиҳага сармоя киритиш ҳақида қарор қабул қилганимизда, бунда жуда кўп объектив хатарлар мавжуд бўлади, бу молиялаштириш харажатларининг ортишига олиб келади. Бироқ, лойиҳа ривожланишнинг муҳим босқичларидан ўтди, масалан, иккита трамвай линиясидан битта қурилди, ҳамда лойиҳа йўл ҳақи учун тўловлар ҳисобидан даромад келтиришни бошлади. Бунда бу кредитларнинг қайтарилмаслиги бўйича хавф сезиларли даражада камаяди», - деди Чичканов. 

Банк вице-президентининг таъкидлашича, бундай лойиҳа бўйича қарз облигация заёмига айлантирилиши ва одатда профессионал бўлмаган сармоядорларга анча паст ставкада сотиб олишни таклиф қилиниши мумкин. Бу ушбу шартнома билан бошқа муҳим лойиҳаларга сармоя киритиб, ҳам пул топиш, ҳам уларни бу шартномадан муддатидан илгари чиқариб олиш имконини беради.

«Бу, дарвоқе, лойиҳанинг ўзига ҳам ижобий таъсир қилади - унинг қопланиш муддати ёки давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажмида», - дейди Чичканов. 

Компания бу йил инвесторлар томонидан яхши қабул қилинган биринчи инфратузилмавий облигацияларни чиқарди - худди шундай схемада Россия округларидан бирида болалар боғчаларини қуриш учун лойиҳага жалб этилди.

«Боғчалар қурилиб, фойдаланишга топширилди ва бюджет концессион шартнома бўйича тўловларни бошлаб, қурилиш харажатларини қопламоқда. Облигацияларни чиқариб ва уларни лойиҳани амалга оширишга алоқаси бўлмаган хорижий сармоядорларга сотиб, лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки босқичларида сармоя йўналтира олмаган янги инвесторларни ушбу инфратузилма лойиҳасини молиялаштиришга жалб қилдик», - деди Чичканов. 

Унинг сўзларига кўра, бошқа минтақалар ва ҳатто мамлакатлар ҳам бу лойиҳанинг муваффақиятига қизиқишмоқда:

«Ҳозир биз Ўзбекистонда болалар боғчалари қурилиши бўйича шунга ўхшаш лойиҳа устида ишламоқдамиз», - дея айтиб ўтди Чичканов. 

Top