Жаҳон | 21:00 / 12.08.2018
5297
1 дақиқада ўқилади

Шанхайда кучли ёмғирлар туфайли 160дан ортиқ рейс бекор қилинди

Фото: CC BY 2.0 / sama093 / Plane

Яқинлашиб келаётган "Яги" тайфуни туфайли тинимсиз ёғаётган кучли ёмғирлар Шанхай аэропортида 166та рейснинг бекор қилинишига сабаб бўлди.
Айрим рейслар 2 соатдан 4 соатгача кечикмоқда.

Бу йилги тайфунларнинг ўн тўртинчиси бўлган "Яги" Хитойнинг шарқий соҳилларига душанбага ўтар кечаси етиб келади. Тайфун Чжэцзян, Шаньдун, Фуцзян, Цзянсу вилоятларидаги об-ҳавога таъсир қилиб улгурди. 

Аввалроқ, кучли ёмғирлар сабабли Пекиндаги қатор сайёҳлик объектлари ёпилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид