Спорт | 23:05 / 12.08.2018
29335
1 дақиқада ўқилади

«Ювентус» Роналдунинг дебют ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

«Ювентус» клуби янги мавсум олдидан анъанавий тарзда ўтказиладиган ёшлар жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди.

Беллашувда Криштиану Роналду илк маротаба «Ювентус» либосида ўйнади. У 8-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди, «Ювентус» эса якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўртоқлик ўйини 
Ювентус – Ювентус Б - 5:0 

Голлар: 1:0 – 8 Роналду, 2:0 – 18 Капеллини, 3:0 – 31 Дибала, 4:0 – 40 Дибала, 5:0 - 54 Маркизио
Ювентус – Шченсни, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Жан, Бентанкур, Бернардески, Дибала, Дуглас Коста, Криштиану Роналду

Мавзуга оид