15:19 / 29.08.2018
15797

Ўзбекистон элчиси Қирғизистондан Ўзбекистонга картошка олиб кириш бўйича норасмий тақиққа изоҳ берди

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов Қирғизистондан картошка олиб киришга қўйилган норасмий тақиқни 2018 йил 29 август куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида изоҳлади, дея хабар беради Tazabek.

Фото: АКИpress

«Аввало, бу савдо-иқтисодий масаладир ва тегишли идоралар даражасида муҳокама қилиниши керак. Картошкани олиб киришга келадиган бўлсак, унда Ўзбекистонда қийин пайтлар бўлган ҳамда биз бошқа мамлакатлардан, шу жумладан, Қирғизистондан импорт қилдик. Аммо ҳозирги вақтда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги сектори ривожланмоқда ва мамлакат бошқа мамлакатларга картошка экспорт қилмоқда», - деди у.

Аввалроқ, 2018 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Қирғизистон фуқароларининг сони 500 минг кишини ташкил этгани хабар қилинганди.

«Ўйлашимча, бу йил Қирғизистонга ташриф буюрган Ўзбекистон фуқароларининг сони ҳам шундай - ярим миллион», - деди элчи.

Top