Жаҳон | 10:50 / 04.09.2018
32356
2 дақиқада ўқилади

Қўлида чақалоғи бўлган аёл тимсоҳ билан бирга-бир қолиб кетди

Фото: Getty Images

Угандада тимсоҳ сув олишга келган, қўлида беш ойлик чақалоғи бўлган аёлни судраб олиб кетди. Бу ҳақда The Daily Monitor маҳаллий нашри хабар бермоқда.

Йиртқич унга қишлоқдаги бошқа одамлар билан Альберт кўлидан сув олаётганида ҳужум қилди. Гувоҳлардан бирининг таъкидлашича, одамлар яқинлашаётган рептилияни (судралиб ёки ўрмалаб юрадиган ҳайвон) кўришган ва қочишга ҳаракат қилишган. Натижада, қўлида чақалоғи бўлган аёл тимсоҳ билан яккама-якка қолган.

«Маҳаллий аҳоли вакиллари уни қутқариб қолишга уринишди, бироқ уларнинг саъй-ҳаракатлари бесамар кетди, сабаби тимсоҳ унинг танасини судраб, сув остида ғойиб бўлганди», - дейди воқеага гувоҳ бўлди аёллардан бири. Чақалоқ ҳам ҳалок бўлган. Уларнинг жасад қолдиқларини топишнинг имкони бўлмаган.

Уганда ва Конго чегарасида жойлашган Альберт кўлида нил тимсоҳлари яшайди. Уларнинг узунлиги беш метргача бўлиши, жуда тажовузкор ҳамда қора каркидон, бегемот, жирафа, Африка буқаси ва шер каби катта ҳамда кучли ҳайвонларни енгиши мумкин.

Мавзуга оид