Жамият | 16:56 / 07.09.2018
11999
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёдаги зиёратгоҳда ўғирлик содир этилди

Фото: KUN.UZ

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида 4 сентябрь куни Бойсун туманида яшовчи М.А. “Хожаипок ота” зиёратгоҳида жойлашган чўмилиш сув ҳавзасининг кийим ечиниш хонасида қаровсиз қолдирилган таниши А.Х.га тегишли кийими чўнтагидан “Самсунг” мобиль телефонини ўғирлаб кетган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида М.А. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид