Metal Engineering Group «Мебель» заводининг 36,8 фоиз акциялари эгасига айланди
«Тошкент» Республика фонд биржаси маълумотларига кўра, Metal Engineering Group «Мебель» заводининг 99 фоиз акциялари эгасига айланди.
Келишув 18 сентябрь куни устав жамғармасига қимматли қоғозларнинг 36,8 фоизини топшириш йўли билан ёпилди.
«Мебель» заводи - 1934 йилда «Тошкент ёғочни қайта ишлаш заводи» номи билан ташкил этилган, Ўзбекистоннинг энг қадимги корхоналаридан бири. Завод офис столи, стул ва бошқа мебель ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Кейинчалик компания номи бир неча марта ўзгартирилди (5-сонли мебель фабрикаси, «Ватан» фирмаси, «Ўзбеклойиҳамебель» ва бошқалар).
Сўнгги йилларда «MEBEL» Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси акциядорлик компанияси сифатида фаолият олиб борди. Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Саъдий кўчасида жойлашган.
Metal Engineering Group 2009 йилда ташкил этилган. МЧЖ иштирокчилари таркибига хорижий таъсисчи киргач, корхона «METAL ENGINEERING GROUP» МЧЖ қўшма корхонаси сифатида рўйхатга олинган.
Мавзуга оид
09:44 / 12.12.2024
Тошкентда қарийб 27 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган завод аниқланди
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
18:57 / 07.09.2024
Брюсселдаги Audi заводи ёпилиши мумкин
08:40 / 11.06.2024