Жамият | 11:18 / 01.10.2018
6504
2 дақиқада ўқилади

Artel ўқитувчи ва мураббийларни байрамлари билан табриклайди

Ҳурматли ўқитувчилар, Сиз бизга кичкиналигимиздан илм ўргатган, сон ва ҳарфлар билан таништирган, билимлар дунёсига йўл кўрсатган муқаддас инсонсизлар. Сиз туфайлигина биз ўзлигимизни англаб етамиз ва оқни қорадан ажратамиз.

Фото: Artel 

Сиз нафақат илм ўргатасиз, балки эзгуликдан сабоқ берасиз. Янги авлодлар учун юксак инсоний фазилатлар тимсоли, ибрат намунаси сифатида хизмат қиласиз, уларни жамиятимизнинг муносиб фуқаролари бўлиб вояга етишишига улкан ҳиссангизни қўшасиз.

Ўқитувчилик касби асрлар давомида юксак ҳурматга эга. Ўзбекистон Республикасида таълим-тарбия соҳасига катта эътибор қаратилган. Ҳозирда юртимизда таълим тизимида турли ислоҳотлар олиб борилмоқда, ўқиш жараёнининг ва ўқитувчиларнинг иш шароитларини яхшилаш мақсадида кўпдан кўп ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

“Сиз, азизларнинг ана шу эзгу мақсадларга эришиш, инсон ҳар томонлама эркин ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон давлатини барпо этиш, жонажон Ватанимизни янада тараққий эттиришга қаратилган оғир ва машаққатли, шу билан бирга, ғоят шарафли меҳнатингизни муносиб қадрлаш учун биз давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этишга тайёрмиз” – деб ўз фикрини билдирган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.

Фото: Artel 

Янги авлодларнинг баркамол бўлиб вояга етишишида, дунёқараши кенг, оқ ва қорани ажрата оладиган юксак маънавият ва маърифат эгаси бўлиб улғайишларида ўқитувчи ва мураббийларнинг ўрни чексиздир. Ҳурматли ўқитувчилар, Artel корхонаси Сизни Ўқитувчилар ва мураббийлар куни билан чин дилдан табриклайди, амалга ошираётган машаққатли меҳнатингиз доимо лаззат бағишлашини тилайди. Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт-омад, хонадонингизга эса файз-у барака тилаб қолади.

Мавзуга оид