14:30 / 20.11.2018
27326

83 ёшли меҳнат фахрийси Миллий университет талабалари учун ўз номидаги стипендияни таъсис этди

Фото: Facebook

Китоблик меҳнат фахрийси 83 ёшли Мухтор Шапсанов Ўзбекистон Миллий университетининг физика факультети талабалари учун Мухтор Шапсанов номидаги стипендияни таъсис этди. Бу ҳақда ижодкор Лола Ўроқова Facebook’даги саҳифасида хабар берди.

Қайд этилишича, стипендия факультет кенгаши қарорига асосан 2- ва 3-босқичларда ўқийдиган 2 нафар аълочи талабага берилади.

Билдирилишича, Мухтор Шапсанов 30 октябрь куни Тошкентга келиб, икки талабага биринчи стипендияни топшириш маросимида қатнашган.

Мухтор Шапсанов 1969 йилда собиқ иттифоқнинг Ҳиндистондаги элчихонасига ишга юборилган. Бир неча марта мамлакат раҳбарлари билан Индира Ганди ўртасида таржимонлик қилган. Хизмат юзасидан бир муддат Покистонда яшаган, Малайзия, Япония, Қатар, Польша, Шри Ланка, Германия, БАА мамлакатларида бўлган. Кейинчалик, кўп йиллар ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)да ўқитувчилик қилган. У тарих фанлари номзоди, доцент. Айни пайтда Китоб туманида яшайди, дейилади хабарда.

Top