Андижонлик ўқитувчи маошидан аълочи ўқувчиларига стипендия берди
Рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси шу тарзда ўқувчиларида мотивация уйғотишга ҳаракат қилди.
Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ёрқиной Маматисақова аълочи ўқувчилари учун «Устоз стипендияси»ни «жорий қилди». Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, 30 йилдан буён рус тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган педагог хориж тажрибасини ўрганиб, ундан ўзи таълим берадиган 10-«Б» синфида фойдаланган.
Жумладан, 1-чорак якуни бўйича 4 нафар аълочи ўқувчини аниқлаб, уларга синф раҳбарлиги учун тўланаётган маошидан «Устоз стипендияси»ни берган. Шунингдек, яна 12 нафар аълочи ўқувчиларни тақдирлаган.
«II-чоракдан стипендия олиш учун кўп ўқувчиларим ҳаракат қилмоқчи. Бир ойда синф раҳбарлик учун оладиган маошим ўқувиларимга кетса ҳам уларни рағбатлантиришдан завқланаман. Боиси, бу стипендияни жорий қилганимдан сўнг ўқувчиларимнинг ота-онаси қўнғироқ қилиб, раҳмат айтишди. Фарзанди уйга пул солинган конвертни очмай олиб бориб, ота-онасига берганини қувонч билан гапиришди. Оила даврасида очилган конвертни уй тўрига қўйишибди. Ўқувчиларим кўзидаги қувонч менга у олаётган маошимдан кўра кўпроқ ҳузур берди», деди Ёрқиной Маматисақова бу ҳақда.
Хабарда синф раҳбарлиги учун белгиланган маош ва «Устоз стипендияси» миқдори қанча экани ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
08:21 / 21.12.2024
Андижон вилояти ҳудудида ер силкиниши кузатилди
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
19:50 / 18.12.2024