16:33 / 20.11.2018
4621

Испания Гибралтар туфайли Brexit бўйича битимни блокламоқчи

Испания бош вазири Педро Санчеснинг маълум қилишича, мамлакат Brexit бўйича келишувни блоклаб қўйиши мумкин. Бу агар унда Испания ҳукумати Британия билан Гибралтар бўйича тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориши мумкин экани кўрсатилмаса, юз беради, деб хабар қилмоқда «РИА Новости».

Санчеснинг қайд этишича, Испания ҳукумати 72 соат олдин Brexit бўйича битим лойиҳасида Гибралтар ҳақида томонларнинг музокаралари моҳияти борасида сўз юритилмаслигини аниқлаган. Унинг эслатишича, бўғоз Буюк Британия томонидан «тақдим этилган», лекин «унга тегишли эмас».

«Мен бу ҳақда гапиришдан афсусдаман, лекин ҳозирги вақтда Европага яқин бўлган ҳукумат, яъни Испания, агар ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, Brexit’га қарши шундай тарзда овоз беради», - деди Санчес.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Brexit’нинг «оғир сценарийси»га тайёрланаётгани хабар қилинганди.

Top