18:56 / 23.11.2018
7479

Саудия Арабистонида аёлларга таксичилик қилишга рухсат берилди

Фото: Fotolia / mariemlulu

Саудия Арабистонида аёлларга махсус оилавий таксилар ҳайдовчиси бўлиб ишлашга рухсат берилди, деб хабар қилди Saudi Gazette нашри.

Саудия Арабистони давлат транспорт агентлигининг билдиришича, аёл таксичилар йўловчиларни агарда улар орасида камида бир нафар ёши катта аёл бўлсагина олишлари мумкин. Шунингдек, аёллар бошқарувидаги таксининг олд ўриндиғига эркак йўловчилар ўтириши тақиқланади.

Оилавий таксиларни йўлга қўйиш бўйича лицензия рўйхатдан ўтган транспорт компанияларига берилади. Саудия Арабистонининг тегишли ҳайдовчилик гувоҳномасига эга аёл фуқароларигина бу таксиларни бошқариши мумкин.

Жорий йилда Саудия Арабистонида тарихда илк бор аёлларга машина минишни ўрганишга ва уни бошқаришга рухсат берилди. 

Top