09:10 / 03.04.2024
13926

Таксида бир марталик йўловчи ташишнинг ўртача нархи маълум қилинди 

Апрел ойининг биринчи кунида онлайн-агрегаторлар орқали такси хизматлари айланмаси 14 млрд сўмдан ошди.

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг 1 апрел куни солиқ органлари билан интеграцияланган онлайн агрегаторлар орқали йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи 70,9 мингта субъект томонидан 889,3 минг марта қатнов амалга оширилган. 

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, ташиш хизматлари учун 14,5 млрд сўм тўланган.

Маълумотларга кўра, уларнинг 11,4 млрд сўми нақд пулда, 3,1 млрд сўми нақдсиз ҳисоб-китоб қилинган.

Бир марталик йўловчи ташишнинг ўртача нархи 16 388 сўмни ташкил этади.

Top