Жамият | 16:36 / 27.11.2018
17314
5 дақиқада ўқилади
Реклама

“Rozmetov” компанияси: оиламиздан оилангизга!

Колбаса бренди ўзининг ребрендинги ҳақида эълон қилди ва мижозларни қандай янгиликлар кутиши ҳақида гапириб берди.

Фото: Rozmetov

Ҳар куни сиз қанча бренд билан ишлайсиз? Сиз қанча қадоқни хатосиз топа оласиз? Бугун биз айни шундай бренднинг офисида бўлдик ва у қандай ва нима учун ўзгаргани ҳақида билиб олдик.

Ребрендинг сабаблари

Шинам хона, мусиқа, камералар чироғи, илиқ ва меҳмондўст бир зиёфат. Янгиланган бренд тақдимотида Rozmetovга ташриф буюрган ҳар бир киши айнан шуларни эслаб қолади. Яқинда компания бренднинг янги концепциясининг самимий тақдимотини ўтказди. Бизнинг мухбиримиз мазали ва сифатли колбаса маҳсулотлари билан таништиришни режалаштирган янгиликлар ҳақида хабар бериш учун мазкур тадбирга биринчилар қаторида ташриф буюрди.

Фото: Rozmetov
Фото: Rozmetov

Тақдимот меҳмонларини Rozmetovкомпаниясининг бошлиқлари ва брендининг асосчиси Зиёвиддин Рўзметов кутиб олишди. Кириш нутқи билан сўзга чиқар экан, у ҳаммаси қандай бошлангани ҳақида айтиб берди ва компаниянинг асосий қиймати оила эканлигини алоҳида қайд этди. Rozmetov — авлоддан авлодга сақланиб келинган анъаналарга асосланган ишончли оилавий бизнес. Катта миқёсли ишлаб чиқаришдан олдин «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг биносидаги кичик цехда биз ўзимиз учун, яқинларимиз учун колбаса ишлаб чиқаришга қарор қилганмиз. Бизнинг оиламиз учун бу қоидалар бизнесда ҳам ишлайди, - деди у.

Деярли 30 йил ўтиб, аввал кичик корхона, сўнгра эса бир завод, бугунги кунга келиб эса Rozmetov колбаса ишлаб чиқариш бўйича етакчи ишлаб чиқарувчилардан бирига айланди ва у иккита йирик қувватли заводга, ўз кушхонаси ва саккизта колбаса брендига эга.

Фото: Rozmetov

Нима ўзгарди?

Ҳамма нарса. Тақдимот чоғида компаниянинг етакчиларидан ва раҳбарларидан бири Зафар Рўзметов компаниянинг тарихи билан ўртоқлашди ва асосий устуворликлари ҳақида сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, фақат бир нарса — маҳсулотнинг сифати ўзгаришсиз қолади. «Оиламиздан оилангизга» — деярли ўттиз йил аввал бренднинг асоси бўлган ва компаниянинг ребрендинги учун асос яратган принцип.

Ҳар бир истеъмолчи эътиборга оладиган ўзгаришлар: логотип, қадоқлаш, маҳсулот қаторини кенгайтириш, таъми ва эксклюзив рецептлар билан янги тажрибалар ўтказиш. Янгиланган Rozmetov – бу кучли жамоа ва у ерда ҳақиқий оилавий муҳит ҳукмронлик қилади.

Фото: Rozmetov

Жамоа ташқи позициясини ўзгартирди, бироқ шу пайтнинг ўзида, ўз фаолиятининг асосий беш тамойилини сақлаб қолди, булар:

- Rozmetov – бу бир катта оила. Оиламиздан оилангизга.

- Фақат хавфсиз маҳсулотлар ва юқори сифат стандартлари.

- Инсонлар компаниянинг асосий қиймати ва сармоялари ҳисобланади.

- Rozmetov янги чақириқлардан ва тажрибалардан чўчимайди ва трендларни белгилайди.

- Харидорларнинг фикрлари — энг муҳим устуворлик.

Rozmetov колбасаларини яхши кўрадиганларни нималар кутади?

Янги қадоқдаги севимли колбасани яқин вақт ичида барча дўкон ва уйингиз яқинидаги супермаркетлардан харид қилиш мумкин. Компания савдо тармоғини кенгайтириш ва мамлакатнинг барча ҳудудларига фаол равишда киришни режалаштирмоқда, бу эса юқори сифатли ва мазали колбаса маҳсулотлари шинавандаларини кўпроқ қамраб олади.

Фото: Rozmetov
Фото: Rozmetov

Таъкидлаш жоизки, товар брендларининг янги концепцияси яратилган чоғда, мутахассислар мижозларнинг истакларини ҳам инобатга олишган ва кўп ўтмай, ҳар бир мижоз маҳсулотларнинг янги таъми ва қулай, фойдали таклифларни кўриб, буни шахсан тасдиқлаши мумкин.

Ишлаб чиқарувчилар асосий мезонга риоя қилган ҳолда, рецептлар устида ишлашни давом эттиришни режалаштирганлар: колбаса учун соғлом, ҳалол ва юқори сифатли гўшт бўлиши керак.

Тақдимотнинг якунида меҳмонлар янгиланган Rozmetov маҳсулотларини илк марта тановул қилишди ва меҳмонларнинг фикрларига кўра, колбаса маҳсулотлари ҳақиқатдан ҳам улар ўз яқинларига сотиб олишлари мумкин бўлган сифатли маҳсулот бўлиб чиқди.

Фото: Rozmetov
Фото: Rozmetov

Бонусга Rozmetov”дан ролик:

Оиламиздан оилангизга!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид