18:15 / 15.12.2018
169660

Обид Асомов сўнгги манзилга кузатилди

Бугун, 15 декабрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов «Камолон» қабристонида дафн этилди.

Жаноза намози Тошкент шаҳридаги «Камолон» масжидида ўқилган.

Таниқли қизиқчи ва актёр бундан бир неча кун муқаддам оғир юрак хуружи билан пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилганди. 

Обид Асомов кеча, 14 декабрь куни ўткир юрак хуружи туфайли ҳаётдан кўз юмди.

 

Top