Хитой соф энергетика учун 373 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Хитой ҳукумати соф энергетика – қуёш ва шамол электр станцияларини молиялаштириш ҳажмини оширмоқчи. Ушбу мақсадлар учун икки йил ичида 373 млрд доллар сарфлаш режалаштирилмоқда.
“Синьхуа” ахборот агентлигининг маълум қилишича, Пекин қайта тикланувчи энергия манбалари улушини кескин оширмоқчи. Режага кўра, 2030 йилга келиб мамлакат энергия эҳтиёжларининг 20 фоизи кўмир, нефть ва газ қўлланмаган ҳолда таъминланиши лозим.
Ҳозирда соф энергетика улуши бўйича Бразилия дунёда етакчилик қилмоқда, ушбу давлатда “яшил” манбалар ҳисобига энергиянинг 45 фоизга яқини олинади. 2-ўринда Европа Иттифоқи давлатлари 17 фоизлик улуш билан туради.
Ҳозирда Хитойда соф энергетикадаги улуш 9 фоиздан ошмайди, бироқ ушбу давлат бу тармоқда энг тез ўсувчи бозор ҳисобланади. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, яқин 5 йилда дунёда олинувчи янги энергиянинг 70 фоизи тикланувчи манбалар ҳисобига ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023