16:07 / 18.02.2019
18793

Климкин «Россияни тўхтатишга» чақирди

Фото: TASS/Zuma

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин фейсбукдаги ўз саҳифасида Евроиттифоқ давлатларини Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди. Қайд этилишича, бу «Россияни тўхтатиш учун» керак.

Шунингдек, Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ЕИ давлатларига «Шимолий оқим - 2» газ қувури қурилишининг минтақа мамлакатлари учун оқибатларини тақдим этиш таклифи билан чиқди.

«Агар Россиянинг ўзи тўхтамаса, унда уни тўхтатиш керак», - деб ёзади Климкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Россияга қарши 124 саҳифалик санкциялар тўплами қачон қабул қилинишини айтганди.

Top