12:23 / 25.02.2019
22260

Қозоғистонда янги бош вазир тайинланди

Фото: BNews.kz

Қозоғистон парламенти депутатлари президент Нурсултон Назарбоев иштирокидаги ялпи мажлисда ҳукумат янги раҳбари лавозимига Асқар Мамин номзодини тасдиқладилар. Бу ҳақда Оқўрданинг Twitter’ида хабар берилди.

«Парламент Мажлиси депутатлари А.Мамин номзодини ҳукуматнинг янги раҳбари лавозимига тасдиқладилар», - дейилади хабарда.

Нурсултон Назарбоев бу ҳақдаги тегишли фармонни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқаришга қарор қилди ва унинг истеъфосини қабул қилди. Ўша куни Асқар Мамин бош вазир вазифасини бажарувчига айланди.

Янги бош вазир 1965 йил 23 октябрда Целиноградда туғилган. Илгари Остона ҳокими, транспорт ва коммуникациялар вазири, 2016 йил сентябрдан бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Top