ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти учун асосий хавфни маълум қилди
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссиясининг 18 февраль - 4 март кунларидаги расмий ташрифи бўйича якуний баёнотда айтилишича, Ўзбекистон макроиқтисодий барқарорлигига кредитлашнинг ҳаддан зиёд ўсиши жиддий хавфга айланди.
2018 йилда кредитлашнинг жадал ўсиши капитал товарлар импорти оқимини молиялаштириш, шунингдек, аввалги ўн йилликлар мобайнида етарли маблағ сарфланмаган уй-жой ва инфратузилма қурилишига инвестицияларни кўпайтириш имконини берди, дейилади баёнотда.
«Келгусида макроиқтисодий барқарорлик учун асосий хавф шундан иборат бўладики, узоқ муддатли кредит шовқини инфляцион босимни кучайтиради ва ортиқча ташқи дефицит пайдо бўлишига ҳисса қўшади», - дея ҳисоблайди жамғарма экспертлари.
Баёнотда таъкидланишича, Ўзбекистонда кредитни молиялаштириш бўйича бой салоҳиятли манбалар мавжуд: мамлакатнинг йирик тўпланган молиявий захиралари ишлатилиши мумкин; ташқи кредиторлар эса, афтидан, имтиёзли шартларда қарз беришга тайёр.
Гарчи Ўзбекистон учун бу макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда янги қийинчиликлар туғдирса-да, мамлакат расмий органлари кескин ўсиш ва кредитлаш ҳажми пасайиши жараёнларини олдини олиш бўйича сиёсат чораларини ўзгартириш зарурлигини аниқ билиб турибди.
Мавзуга оид
21:28 / 19.12.2024
2025 йилда 43 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштириш кўзда тутилмоқда
21:11 / 19.12.2024
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари эълон қилинди
13:41 / 16.12.2024
2030 йилга бориб Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 200 млрд долларга етиши мумкин
20:24 / 14.12.2024