08:06 / 10.04.2019
12434

Далай-лама касалхонага ётқизилди

Фото: REUTERS

83 ёшли Далай-лама XIV Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида шифохонага ётқизилди. Унинг ўпкасида инфекция аниқланган, деб хабар бермоқда Reuters Тибет руҳонийсининг шахсий котибига таянган ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, 9 апрель, сешанба куни Далай-лама ўзини яхши ҳис қилмаган ва касалхонага мурожаат қилган. Тадқиқот натижаларига кўра шифокорлар унда инфекция борлигини аниқлашди ва уни амбулатор даволашга ётқизишди. Кутилишича, бу икки ёки уч кун давом этади.

Далай-лама вакили қайд этишича, руҳонийнинг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.

Бундан олдин, Далай-лама XIV’нинг вориси учун курашдан аввал назоратни кучайтириш илинжида Хитой Тибетга миллиардлаб доллар маблағ киритаётгани хабар берилганди.

Top