01:05 / 17.04.2019
7649

«Семурғ» Ўзбекистон хоккей чемпионатида ғолиб бўлди

 Ўзбекистоннинг энг машҳур хоккей жамоаси —  «Бинокор» мамлакат чемпионатида Тошкентнинг «Семурғ» жамоасига мағлуб бўлди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Якун 4:1 ҳисоб билан ўйинни якунлаган «Семурғ»  хоккей жамоаси шайбали хоккей бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ғолиби этиб таништирилди. Чемпионатда учинчи ўрин «Ҳумо»  вакилларига насиб этди.

Финал баҳсини Ўзбекистон Спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон хоккей федерацияси биринчи вице-президенти Баҳодир Ғофуров, Ўзбекистон хоккей федерацияси вице-президенти Искандар Шодиев ва федерация бош котиби Шукрулло Каримов бевосита аренадан кузатиб борди.

Финал якунида алоҳида номинациялар бўйича ғолиб ўйинчилар тақдирланишди. Унга мувофиқ, энг маҳсулдор ўйинчи —  Жавоҳир Расулов («Бинокор» ), энг яхши дарвозабон —  Александр Закиров («Бинокор»), энг яхши ҳужумчи —  Сергей Голев («Семурғ»), энг яхши ҳимоячи эса Константин Гавриленко («Семурғ» ) эътироф этилди.

Чемпионат финалини Владислав Киселев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб борди.

 

Top