Ямандаги иккита терактда 49 киши ҳалок бўлди
Яман ҳукуматининг муваққат пойтахти Аданда ҳарбий парад иштирокчиларининг ракета зарбасига тутилиши ва полиция бўлими олдида автомобил портлатилиши оқибатида 49 киши ҳалок бўлди, 48 киши яраланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Муҳаммад Рабизга иқтибос келтирган ҳолда “Франс Пресс” ахборот агентлиги хабар берди.
Бироқ Рабиз тинч аҳоли орасидан қанча киши ҳалок бўлгани ва яраланганига аниқлик киритмаган.
Яман хавфсизлик идораларидаги манбанинг Al-Arabiya телеканалига хабар беришича, парад ўтаётган жойга ракета зарбаси берилган. Портлаш вақтида бригада генерали Мунир Яфий ҳалок бўлган.
Ракета зарбаси билан бир вақтда полиция бўлими ёнида террорчи-худкуш портловчи модда билан тўлдирилган автомобилни портлатган. Бу ҳужум оқибатида 20 полициячи ҳалок бўлган.
Таъкидланишича, ҳужумларни ҳусийлар амалга оширган. Улар номаълум турдаги баллистик ракета билан зарба берган. Мухолиф телеканал Almasirah’нинг ҳусийлар вакилига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, парад “Тайс ва Далея шаҳарларига ҳужум қилишга тайёргарлик кўриш” муносабати билан ташкиллаштирилган.
Мавзуга оид
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
10:10 / 26.11.2024
Россия Украинадаги урушга яманликларни ёлламоқда — The Financial Times
19:21 / 24.11.2024
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
11:20 / 11.11.2024