10:37 / 26.08.2019
6658

Мбаппе ва Кавани жароҳат олди

«ПСЖ» ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Эдинсон Кавани Лига 1 турнирининг 3-тури доирасида «Тулуза»га қарши кечган ўйин давомида жароҳат олишди (4:0).

Кавани ўйиннинг 14-дақиқасидаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди, у чов қисмидаги мушакларини жароҳатлаб олган. Мбаппе эса 66-дақиқада мажбурий алмаштирилди, унинг тизза остидаги пайлари чўзилган. Бу учрашувда «ПСЖ»нинг яна бир футболчиси, шу ёзда «Боруссия» Дортмуд клубидан трансфер қилинган Абду Диалло ҳам жароҳат олди.

Яқин вақтлар ичида Париж клуби шифокорлари тиббий текширувлар натижасига кўра футболчиларнинг жароҳатлари қай даражада экани ва қанча муддатда сафга қайтишлари мумкинлигини маълум қилишади.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ»нинг яна бир ҳужумчиси Неймар қаторасига учинчи ўйинни ўтказиб юбормоқда. Жароҳатини даволашда давом этаётган ушбу футболчи шу ёзда клубни тарк этиши мумкин, унга «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» каби клублардан қизиқиш мавжуд.

Top