Иқтисодиёт | 08:33 / 17.10.2019
43979
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми маълум қилинди

Фото: РИА Новости / Павел Лисицын

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин-валюта захиралари ҳажмини эълон қилди.

Марказий банк маълумотларига кўра, олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

1 октябрь ҳолатига кўра олтин-валюта захиралари 27 421,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

Мавзуга оид