Путин Медведев билан «тандем» сақланиб қолишини маълум қилди
Россия президентининг сўзларига кўра, Медведев «фаолияти йўналишини ўзгартирди холос»
Россия президенти Владимир Путин ТАСС’га берган интервьюсида Дмитрий Медведев билан «тандем» парчалангани ҳақидаги фикрга қўшилмади. «Ҳеч нарса парчаланиб кетмади», - деди Путин.
«Биз Дмитрий Анатолевич билан қандай ишлаган бўлсак, ҳозир ҳам худди шундай ишламоқдамиз». «У фаолият йўналишини ўзгартирди. Бу тўғри, бу табиий», - дея маълум қилди президент.
Шунингдек, Путиннинг хабар беришича, Медведев билан дўстона муносабатларга эга. «Бизнинг ўртамизда қандайдир сир йўқ. Шунинг учун биз ҳукуматнинг истеъфоси масаласини муҳокама қилдик. У нима бўлаётганидан хабардор эди», - деди давлат раҳбари.
Путин Медведевнинг ҳозирги лавозимини (Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари) изоҳлаб, худди РЛДП етакчиси Владимир Жириновский тахмин қилганидек, уни вице-президент лавозими билан таққосламасликни таклиф этди. У буни вице-президент давлат раҳбари ўрнини эгаллаши мумкинлиги, Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари эса бу йўналишда президент ёрдамчиси экани билан тушунтирди.
Бундан ташқари, Путин Хавфсизлик кенгаши раҳбарининг ўринбосари лавозими шошилинч равишда жорий этилгани ҳақидаги фикрни рад этди. Унинг сўзларига кўра, президент конституциядаги бўшлиқни ўз фармони билан тўлдириш имкониятига эга ҳамда шундан кейингина уни қонун сифатида қабул қилади. «Бу одатий амалиёт, бу ерда ғайриоддий нарса йўқ», - деди у.
Владимир Путин 15 январь куни Дмитрий Медведевнинг истеъфосини қабул қилди ва Мишустинни янги ҳукумат раҳбари сифатида таклиф қилди. Давлат думаси президентнинг таклифига рози бўлди.
Мавзуга оид
22:12 / 06.01.2025
Илҳом Алиевнинг авиаҳалокат ҳақидаги баёноти кремлеботлар ҳужумига учради
17:56 / 06.01.2025
Qanot Sharq авиакомпанияси бир қатор рейсларни бекор қилди
17:26 / 06.01.2025
Россиянинг Воронеж областида мигрантларга яна бир неча соҳада ишлаш тақиқланди
15:29 / 06.01.2025