21:00 / 12.03.2020
0
6632

Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ўзбекнефтгаз» делегацияси Озарбойжон нефт саноати билан танишмоқда

Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ўзбекнефтгаз» делегациясининг Озарбайжон Республикасига ташрифи давом этмоқда, деб хабар беради АЖ матбуот хизмати.

Ташриф давомида делегация аъзолари «Socar» компаниясининг «НИПИнефтегаз» қошида очилган ишлаб чиқариш базаси ва «Азнефт» компаниясининг «Бибиэйбат» нефт қазиб олиш бошқармасида бўлиб, нефт қазиб олиш, қазиб олиш суратини ошириш ва қудуқларда таъмирлаш ишларини олиб бориш ишлари билан танишишди.

Бундан ташқари, ҳар бир қудуқни ишлаш режимини назорат қилиш онлайн автоматлаштирилган тизими кўриб чиқилди ҳамда ўзаро фикр алмашилди.

Делегация аъзолари «Азнефт» компаниясининг «Бибиэйбат» нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбари билан учрашиб, нефт қазиб чиқариш бошқармаси бошқарув фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида лойиҳалаштириш институт томонидан олиб борилаётган ишлар, нефт қазиб чиқариш давомида ўта зарур бўлган кимёвий реагентлар деэмульгатор ва ингибиторлар ишлаб чиқариш технологияси билан ҳам танишиб чиқилди.

Бундан ташқари, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва делегация аъзолари «Socar» нефт қазиб олиш компаниясининг босма нашрлари чоп этиладиган нашриёт фаолияти билан танишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top