Жамият | 13:37 / 08.05.2020
11420
2 дақиқада ўқилади

Каттақўрғондаги босқинчилик жиноятини содир этган шахслар аниқланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 25 апрель куни соат 00:15да икки нафар номаълум шахс бош ва қўлларига ниқоб кийиб, темир жисм ва ёғоч таёқ билан қуролланиб, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Мундиён маҳалласида яшовчи фуқаро Л.Б.нинг хонадонига қаровсиз ҳолдаги, қурилиши тугалланмаган қўшни уйнинг деворидан ошиб, ғайриқонуний равишда кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар ётоқхонада ухлаб ётган фуқаро Л.Б.га ҳужум қилиб, қўлларидаги темир жисм ва ёғоч таёқ билан унинг боши ва танасининг бошқа соҳаларига бир неча маротаба уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, уйнинг ёнида жойлашган хусусий дўконига олиб чиқиб, дўкон кассасида бўлган 2.500.000 сўм пулларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни муқаддам Россия Федерациясида босқинчилик жинояти учун судланган 27 ёшли И.Р. ва 28 ёшли А.З. содир этганликлари аниқланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида А.З. жиноят содир этган куни ўзининг қўлидаги темир жисм мих суғиргични ариққа ташлаб юборганлигини кўрсатиб ўтган. Шундай қилиб, А.З. кўрсатган жойдан ашёвий далил тариқасида қўлқоплар ва бир дона мих суғиргич процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган. И.Р. ва А.З. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Мавзуга оид