Беларусда Chevrolet бренди остида UzAuto Motors автомобиллари савдоси бошланди
Беларусь Республикаси автомобиль бозорида Chevrolet бренди остида тақдим этилган илк моделлар Spark, Nexia ва Cobalt моделлари бўлди.
Автомобилларнинг биринчи партияси «Мультимоторс» автомарказига етказиб берилди, у Chevrolet брендининг премиал автомобиллари расмий дилери саналади ва эндиликда UzAuto Motors билан оммавий сегментдаги Chevrolet автомобилларини етказиб бериш бўйича янги дилерлик келишувини имзолади.
UzAuto Motorsнинг Беларусдаги шериги ва оммавий сегментдаги Chevrolet автомобилларининг расмий дилери «Мультимоторс» компанияси қайд этишича, ушбу автомобилларнинг асосий афзаллиги нарх ва сифатнинг ажойиб мутаносиблиги, жумладан комплектациясидир.
Ташқи бозорларда Chevrolet брендидан фойдаланиш ҳуқуқи UzAuto Motors'га жаҳон автосаноатининг етакчиларидан бири – General Motors компанияси ўрнатган стандартларга тўлиқ мос келувчи автомобилларнинг юқори сифатига эришилгани учун тақдим этилди.
UzAuto Motors компанияси Беларусь, Қозоғистон ва Россия эспорт бозорларида Chevrolet бренди остида автомобиллар сотишни бошлаб юборган.
Telegram: t.me/uzauto_official
Facebook: fb.com/UzAuto
Instagram: @uzauto_official
Сайт: www.uzavtosanoat.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:05 / 22.07.2020
«Юриш» навбати Кушербаевда. Депутат ва UzAuto Motors баҳси давом этади
22:46 / 21.07.2020
«UzAuto Motors» тез ёрдам учун сотиб олинаётган «Дамас»лар масаласида Расул Кушербаевга жавоб қайтарди
16:58 / 20.07.2020
UzAuto Motors Service & Trade-In Center барча хоҳловчилар учун минилган автомобиллар бозорини очади
14:09 / 09.07.2020