Ўзбекистон | 11:03 / 22.05.2020
10480
1 дақиқада ўқилади

Ҳудудларда уй-жойлар қурувчиларга божхона имтиёзлари тақдим этилди

Президентнинг 19.05.2020 йилдаги «Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4718-сон қарори қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, ҳужжат билан қуйидагилар божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади:

1.01.2021 йилгача бўлган муддатда – тасдиқланган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар, шунингдек юк ташиш транспорт воситалари (27 позиция);

1.07.2020 йилдан 1.07.2023 йилгача бўлган муддатда – кўп қаватли монолит уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмлари.
 
Божхона тўловларини тўловчиларга 1.07.2020 йилдан 1.07.2023 йилгача бўлган муддатда божхона тўловларини (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи тақдим этилади. Бу импорт қилинадиган, қурилиш соҳасида фойдаланиладиган машина ва механизмлар, технологик жиҳозлар, кичик механизация воситалари, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларга татбиқ этилади.
 
Ҳужжат 19.05.2020 йилдан кучга кирди. 

Мавзуга оид