Жамият | 11:25 / 22.05.2020
10683
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда агрономларни калтаклаган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 13 май кунидан 14 май кунига ўтар кечаси, соат 03:00да номаълум шахслар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани «Бўзатаў» ОФЙ “Шағирли-Порлитаў” йўлининг 6-7 километри оралиғида жойлашган палатка ичида ухлаб ётган агрономлар, Наманган вилоятида яшовчи, 59 ёшли Г.М. ва Тошкент вилоятида яшовчи, 57 ёшли Д.К.ни уриб, уларга қасддан тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, натижада Г.М. ва Д.К. олган тан жароҳатлари билан Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Мўйноқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Мўйноқ тумани «Бозатаў» ОФЙда яшовчи фуқаролар 21 ёшли К.С., 26 ёшли А.С. ва 19 ёшли Н.Р содир этганликлари аниқланган.

Жиноят иши бўйича К.С., А.С. ва Н.Р. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлар.

Мавзуга оид