Намангандаги бизнес ва кўнгилочар маркази – Namangan Square мажмуаси
Бизнеснинг барча турларини ривожлантириш ва ҳордиқни мазмунли ўтказиш учун жуда қулай майдонни ўзида бирлаштирган MJ Developers'нинг истиқболли лойиҳаси.
Namangan Square – Намангандаги ўзига хослиги бўйича биринчи лойиҳа. Бир вақтнинг ўзида ҳам бизнес, ҳам кўнгилочар мажмуаси бўлиб, шаҳарни бутун Фарғона водийсида ҳақиқатан иқтисодий марказга айлантиради.
Хўш, айнан нима лойиҳани ўзига хос қилади?
Даставвал, мажмуанинг улкан майдонга эгалигини эслатиб ўтиш даркор, у 18 гектар майдонда жойлашган бўлиб, қурилиш учун бўлган майдон 325 минг кв. метрни ташкил қилади.
Namangan Square бинолари орасида Iconic Towers – 18 қаватли ҳашаматли офисларга эга эгизак миноралар алоҳида ўрин тутади. Бу барча керакли қулайликларга эга ва сизнинг юқори мавқеингизни ҳамда жиддий ҳамкор эканлигингизни намойиш этувчи, шаҳарнинг нуфузли туманида жойлашган бизнесни муваффақиятли юритиш ва ундан илҳомланиш учун идеал жойдир.
Бизнесингиз ривожи учун иккинчи жозибадор объект – Boulevard Plaza. 300 метрдан ортиқ узунликдаги ушбу ҳудудда дўконлар, умумий овқатланиш жойлари ҳатто тунги бозор ҳам мавжуддир.
Пиёда сайр қилиш учун майдончалар ва турли туман кўнгилочар жойлар доимо гавжумликни ва савдода барқарорликни таъминлайди.
MJ Developers раиси Мурари Джалан (Murari Jalan)нинг айтишича, бизнес соҳасидаги банд мутахассислар учун турли ва тўлақонли дам олиш муҳимдир. Мажмуанинг ўзига хослиги шундаки, унда кассадан узоқлашмасдан туриб дам олиш учун барча шароитлар яратилган.
Clubhouse'да бадминтон, бильярд, стол тенниси, футбол ўйинлари, шунингдек, рақс студияси, финтес-марказ, соғломлаштирувчи спа-салон, бассейн, конференс-заллар, кутубхона, қаҳвахона ва караокеларнинг бўлиши кўзда тутилган. Бу ерда ишбилармонларнинг севимли машғулотларидан биридан баҳра олиш мумкин, Namangan Square'да 32 минг кв. метр ҳудудда гольф майдони қурилмоқда.
Энг кичик ташриф буюрувчилар учун ҳам ҳаммаси ўйлаб қўйилган, яъни болаларнинг ривожланишлари учун майдончалар фарзандларингиз ўйинларини қизиқарли ва фойдали қилади.
Мажмуадан мактаб ва болалар боғчаси ҳам жой олади. Бу ердаги офисларда ёки Namangan Square'нинг бошқа объектларида фаолият юритадиган ота-оналар ўз фарзандларига яқинроқ бўлишлари ҳамда вақтларини ва маблағларини тежашлари учун ажойиб имкониятга эга бўладилар.
Ушбу ўзига хос лойиҳа минтақада бизнес ва бошқа ишбилармонлик соҳаларини ривожланишига жиддий туртки беради.
Namangan Square ўзида бизнес марказлари, аҳоли ва шаҳар меҳмонлари учун турли кўнгил очиш масканлари, ажойиб шинам хонадонли илғор замонавий уйларни мужассамлаштирган кўп функцияли биринчи мажмуа бўлади.
Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Мурари Джалан (Murari Jalan) MJ Developers шиорини илҳомлантирувчи ибора – “Янги турмуш тарзини қурамиз”, деб белгилади. Уларнинг Ўзбекистондаги барча кўчмас мулк объектлари mixed-used – кўп функцияли лойиҳалардир.
Яъни, барча мажмуаларда турар жойлар, дўконлар, ресторанлар, офислар учун тижорат бинолари, ўқув масканлари, меҳмонхоналар ва бошқалар бўлиши назарда тутилган.
Namangan Square бу афзалликларни яққол намоён қилувчи лойиҳа бўлиб, унинг истиқболи ёрқинлиги ва барча томонидан унинг яхши қабул қилиниши кутилмоқда.
Биринчи объектлар – турар жой уйларининг қурилиши жорий йилнинг охирида якунланиши режалаштирилган.
Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотларни сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан билиб олишингиз мумкин.
Сайт: namangansquare.com
Instagram: @namangansquare.uz
Facebook: fb.com/namangansquare.uz
Telegram-бот: @namangansquare_bot
Telegram-канал: t.me/themjdevelopers
Реклама ҳуқуқи асосида