01:28 / 31.05.2020
3395

"Формула-1" чемпионати июлда бошланиши мумкин

22та Гран-придан ташкил топган мавсум 15 март куни Мельбурнда бошланиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли Австралия, Нидерландия, Монако ва Франциядаги босқичлар ҳамда Баҳрайн, Хитой, Вьетнам, Испания, Озарбойжон ва Канададаги пойгалар бекор қилинди. 

Фото: AFP/Scanpix/LETA

Коронавирус сабабли қолдирилган "Формула-1" синфидаги жаҳон чемпионати Австриядаги иккита Гран-при билан бошланиши мумкин. Хабар қилинишича, Шпильбергдаги Red Bull Ring трассасида 5 ва 12 июль кунлари ўтказиладиган автопойгалар томошабинларсиз бўлиб ўтади.

"Формула-1" пойгачилари ва  жамоалар аъзолари Австрияга киришдан олдин коронавирусга тест топширади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, пойга кунлари жамоалар алоҳида меҳмонхоналарга жойлаштирилади.

22та Гран-придан ташкил топган мавсум 15 март куни Мельбурнда бошланиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли Австралия, Нидерландия, Монако ва Франциядаги босқичлар ҳамда Баҳрайн, Хитой, Вьетнам, Испания, Озарбойжон ва Канададаги пойгалар бекор қилинди. 

Аввалроқ Халқаро автомобил федерацияси (FIA) “Формула-1” автопойгасининг янги мавсумини 5 июлда Австрияда бошланиши вариантини маъқуллаганди

Top