Байрутда содир бўлган тўқнашувларда 100дан ортиқ киши жароҳатланди
Бир гуруҳ намойишчилар Байрутнинг Ашрафия районида жойлашган ташқи ишлар вазирлиги биносига бостириб киришган.
Байрутда намойишчилар ва куч ишлатиш тузилмалари ўртасида содир бўлган тўқнашувларда 109 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ливан Қизил хоч жамияти хабар берди.
"14 киши шифохонага ётқизилди, 44 кишига жойида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", - дейилади хабарда.
Охирги маълумотларга кўра, бир гуруҳ намойишчилар Байрутнинг Ашрафия районида жойлашган ташқи ишлар вазирлиги биносига бостириб киришган.
Байрутда ҳукумат истеъфосини ва ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилиб минглаб кишилар намойишга чиққан. Улар полициячиларга тош ва турли буюмлар улоқтиришмоқда. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи гранаталар қўлламоқда.
Мавзуга оид
14:03 / 11.12.2024
Оммавий тартибсизликлар ташкил қилишга тайёргарлик кўрганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
07:51 / 07.12.2024
Тбилисида махсус кучлар намойишчиларни сув пуркагичлар билан тарқатиб юборди
09:10 / 04.12.2024
Гуржистонда полиция парламент биноси яқинида намойишчиларни тарқатмоқда
09:06 / 03.12.2024