Жаҳон | 00:55 / 09.08.2020
26632
1 дақиқада ўқилади

Байрутда намойишчилар тўртта вазирлик биносини эгаллаб олди

Охирги маълумотларга кўра, Байрутдаги тўқнашувларда 230дан ортиқ киши жароҳатланган.

Фото: REUTERS

Байрутда намойишчилар Ливан энергетика вазирлиги биносини эгаллаб олишди.

Аввалроқ тартибсизликлар иштирокчилари иқтисодий, атроф-муҳит ва ташқи ишлар вазирликлари биносига бостириб киришгани хабар қилинганди. 

Минглаб кишилар ҳукумат истеъфоси ва ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилиб норозилик намойишига чиққан. Улар полиция ходимларига турли буюмлар улоқтирган, полиция эса кўздан ёш оқизувчи гранаталар қўллаган.

Охирги маълумотларга кўра, Байрутдаги тўқнашувларда 230дан ортиқ киши жароҳатланган.

Мамлакат бош вазири Ҳасан Диаб Al-Mayadeen телеканали орқали чиқишида муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказишни таклиф қилганини айтган.

Мавзуга оид