12:54 / 28.08.2020
12808

«Чорсу» савдо маркази бошланғич нархи 30 млрд сўмга пасайтирилди

Объект 303,5 млрд сўм миқдоридаги бошланғич нархда E-ijro auksion электрон савдо майдончасида савдога қўйилганди.

"Чорсу" савдо маркази бошланғич нархи ўн фоиз (30,35 млрд сўм)га пасайтирилган ҳолда 273,15 млрд сўм нархда E-Auksion савдо майдончасига қайта қўйилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарига кўра, объектни балансда сақловчи "Муниципал активларни бошқариш маркази" ДУК таъсисчилигидаги "Тошкент савдо маркази" МЧЖ бўлиб, объект манзили - Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Чорсу майдони 3а-уй.

Эгаллаган майдони (га) - 3,9287, шу жумладан қурилиш майдони (кв. м) - 40 704.
Фаолият тури - савдо дўконларини ижара бериш.

Қайд этилишича, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 7 майдаги 115-П-сон буйруғи, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг 2020 йил 25 августдаги 01-02/1-1504-сонли йиғилиши баёни, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 26 августдаги 181-П-сон буйруғига асосан объект бошланғич нархини ўн фоиз (30,35 млрд сўм)га пасайтирган ҳолда 273,15 млрд сўм нархда E-ijro auksion электрон савдо майдончасига қайта савдога чиқарилиши белгиланган.

Top