Жамият | 20:30 / 04.09.2020
10941
4 дақиқада ўқилади
Реклама

LG PuriCare™ – портатив тозалагичли шахсий, тоза ҳаво

Фото: LG Electronics

LG Electronics (LG) IFA 2020 кўргазмасида PuriCare™ портатив тозалагичини тақдим этган ҳолда тоза, шахсий ҳаво тушунчасига янги маъно олиб кирмоқда. Ҳавони тозалаш учун ечимлар ишлаб чиқиш соҳасида жаҳон етакчиси сифатида LG узоқ вақтлардан буён соғлом ва гигиеник ҳаёт тарзини ўзида акс эттиради ва бу мақом портатив ҳимоянинг янги даражасини таъминлаш учун кўчма ҳаво тозалаш воситасининг мутлақо ўзгача талқинини яратишга туртки бўлди. Ихчамгина LG PuriCare ҳаво тозалагичи жорий йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб маълум бир бозорларда сотувга чиқарилади.

LG PuriCare портатив ҳаво тозалагичи эндиликда фақатгина қисқа муддатли фойдаланиш учун яроқли бўлган ниқоблар ҳамда сифатга мутлақо жавоб бермайдиган маскалар билан боғлиқ муаммони ҳал этади. PuriCare кўчма ҳаво тозалагичида уй ҳаво тозалагичларида ишлатиладиган иккита H13 HEPA фильтрлари мавжуд.

Ҳавони тозалаш соҳасидаги LG компаниясининг ютуқлари туфайли юқори самарали алмаштириладиган фильтрлар PuriCare'га ҳам ички, ҳам ташқи томондан тоза ва соф ҳавони етказиб беришига ёрдам беради. Иккита вентилятор ҳамда патентланган нафас олиш датчиги ёрдамида LG'нинг ихчам ҳаво тозалагичи фойдаланувчиларга мусаффо фильтрланган ҳаво олишларига имкон беради. Бу вақтда датчик цикл, нафас олиш миқдорини аниқлайди ва бунга мос равишда ҳавонинг ютилишига ёрдам бериш учун автоматик тарзда тезлашувчи ҳамда нафас чиқаришдаги қаршиликларни камайтириш ва нафасни енгиллаштирувчи уч карра тезликда ишлайдиган иккита вентиляторни созлайди.

Юз шаклларини кенг таҳлил қилиш асосида яратилган эргономик дизайн ёрдамида LG PuriCare бурун ва ияк атрофидаги ҳаво тегишини камайтириш учун фойдаланувчи юзига маҳкам ўрнашади. Ихчам қурилманинг тузилиши уни бир неча соат давомида узлуксиз равишда қулай ҳолатда тақиб юриш имконини беради. 820 мАч қувватга эга самарали ва енгил аккумулятор паст иш режимида 8 соатгача, юқори режимда эса икки соат давомида фойдаланишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, LG компаниясининг ҳаво етказиб берувчи инновацион шахсий кондиционер қурилмаси футляр билан тақдим этилади ва бу эса ўз навбатида, ишлатиш оралиғида гигиенани сақлашга кўмак беради. Зарарли микроблардан тозаловчи ультрабинафша-LED чироқлари билан жиҳозланган мукаммал футляр ниқобни зарядлаши ва максимал иш самарадорлиги учун фильтрларни қачон алмаштириш зарурлиги ҳақида LG ThinQ (Android / iOS) мобил иловалари орқали эслатма юбориши мумкин. LG PuriCare мосламасининг деярли барча таркибий қисмлари – фильтрдан тортиб қулоқчингача – барини алмаштириш ва ташлаб юбориш мумкин. Бу эса ўз ўрнида муносиб экологик ечим эканлигини англатади.

«PuriCare портатив ҳаво тозалагичи – бу соғлиқ ва гигиена борасида сезиларли фойда келтириш учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларимиз рўйхатига қўшимча бўла оладиган ҳайратланарли қурилмадир», - дейди LG Electronics Home Appliance & Air Solution компанияси президенти Сонг Дахюн. «Истеъмолчилар ўз ҳаётини янада хавфсиз ва қулай қилиш учун имкониятлар излаётган бир вақтда  биз уларга катта аҳамиятга эга бўлган ечимларни таклиф қилишимиз жуда муҳим».

IFA 2020 учун сентябрь ойида LG сўнгги инновация янгиликлари, жумладан, LG PuriCare ихчам ҳаво тозалагичини ўз ичига олган виртуаль кўргазмани тақдим этади.  

Қўшимча маълумотларга эга бўлиш учун www.lg.com/exhibition саҳифасига ташриф буюринг.

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид