Жаҳон | 20:46 / 05.09.2020
4182
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 миллиондан ошди

Охирги икки кун ичида 80 минг ва сўнгги икки ҳафта ичида бир миллион кишида касаллик аниқланган.

Фото: Reuters

Ҳиндистонда SARS-CoV-2 коронавирусини юқтирганлар сони 4-миллион кишидан ошди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, мамлакатда жами ҳолатлар сони 4 023 179 кишига етган.

 Охирги икки кун ичида 80 минг ва сўнгги икки ҳафта ичида бир миллион кишида касаллик аниқланган.

 Ҳиндистон касалликка чалинганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда турибди. Ундан олдинги ўринларда АҚШ (6 миллиондан ортиқ) ва Бразилия (4 миллиондан ортиқ) жойлашган.

 Мамлакатда энг юқори кўрсаткичлар Махараштра, Андхра-Прадеш, Карнатака ва Тамилнад штатларида қайд этилган.

 Worldometer сайтининг маълумотига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони  26,8 миллионга етган, қарийб 880 минг киши вафот этган.

Мавзуга оид