Ўзбекистон | 08:25 / 26.09.2020
27665
3 дақиқада ўқилади
Реклама

NRG компанияси ортида кимлар турибди?

Тошкент шаҳрининг меъморий қиёфаси тобора ўзгариб бормоқда. Шаҳарда дастлабки осмонўпар бинолар, йирик бизнес шаҳарчалар, шунингдек шаҳар аҳолиси учун энг зарур бўлган уй-жойлар барпо этилмоқда. Бугунги кунда янги биноларни қуриш бозори – бу талаб ва таклиф мувозанатига асосланган жуда ҳам кўп турли хилдаги компаниялар ва уларнинг маҳсулотларидир. Буларнинг барчаси, албатта, бизнес мақсадларни кўзлайди, аммо энг муҳим жиҳат ҳақида – аҳолининг шинам ҳаёт кечириши ҳақида унутмаслик лозим. Бундай фалсафа уй-жой қурилишининг асоси ҳисобланади.

NRG Uzbekistan – МДҲ қурилиш бозоридаги икки йирик иштирокчилар – Ўзбекистоннинг Murad Buildings (www.mbc.uz) ҳамда Қозоғистоннинг BI Group (www.bigroup.org) компанияларининг бирлашувидир. Компанияларнинг бирлашуви ҳақида жорий йилнинг март ойида маълум қилинган бўлиб, асос солинган NRG компанияси аллақачон қўшма лойиҳаларни бошлаб юборган  ва бу вақтда Тошкент шаҳрида ақлли ва пухта ўйланган уй-жойларни барпо этиш ишлари йўлга қўйилган эди.

Ушбу икки компаниянинг умумий жиҳати шундаки, Murad Buildings ва BI Group кўплаб ўхшаш бизнес тамойилларига, жадал суратлар билан ривожланиш қобилияти, ўз маданий дунёқараши, кучли жамоавий руҳга ва ижтимоий масъулиятга эга. Мутахассислар NRG ташкил этилиши қурилиш соҳасида самарали халқаро тажриба ва билим алмашинуви учун туртки бўлиб хизмат қилишига, умуман олганда Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатишига ишонадилар.

Бугунги кунда NRG Uzbekistan ҳар томонлама пухта ўйланган иккита лойиҳа устида фаол иш олиб бормоқда. Қисқа вақт ичида жамоа ўзининг беқиёс ғояларини ўзида мужассам этди, ўзига хослик ва замонавий концепциянинг кучли томонлари учун алоҳида ёндошди. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас: 2021 йилда NRG компанияси яна иккита лойиҳани ишга туширишни режалаштирмоқда ва бу ҳақда кейинги янгиликларида маълум қилади.

Телефон: 1060

Сайт: u-nrg.uz

Telegram: t.me/nrguzb

Манзил: Тошкент шаҳри, «Авалон» бизнес маркази (Геолокация)

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид