Ўзбекистон | 12:09 / 01.10.2020
2950
1 дақиқада ўқилади

Ўзбeкистон элчиси Австрия фeдeрал прeзидeнти билан учрашди

2020 йилнинг 30 сентябрь куни Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев Австрия Республикаси Федерал президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати

“Хофбург” саройида бўлиб ўтган маросимда мезбон мамлакат томонидан Австрия президентининг ташқи сиёсат ва ҳарбий масалалар бўйича маслаҳатчилари, ташқи ишлар вазирлиги бош котиби ва бошқа расмийлар иштирок этди.

Суҳбат давомида Александр Ван дер Беллен австрияликлар Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган юқори суръатдаги ўзгаришлар ва кенг кўламли ислоҳотлардан яхши хабардор эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. 

Мулоқотда Ўзбекистон-Австрия муносабатларидаги ижобий ўсиш юқори баҳоланди ҳамда савдо, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси Абат Файзуллаев 2020 йилнинг 19 августида ишонч ёрлиқлари нусхаларини Австрия ташқи ишлар вазирлигига топширган эди. Дипломатик протоколга кўра, у Австрия президентига ишонч ёрлиқлари асл нусхаларини топширган пайтдан бошлаб Ўзбекистон элчиси сифатида ўз вазифасига тўлиқ киришган, деб ҳисобланади.

Мавзуга оид