18:25 / 20.10.2020
5352

АҚШ «Шимолий оқим-2»га қарши санкцияларни кенгайтирди

Америка Қўшма Штатлари «Шимолий оқим-2» («Северний поток – 2») газ қувурига қарши санкциялар кенгайтирилишини эълон қилди. Чекловлар қувурларни ётқизиш кемаларида жиҳозларни қайта жиҳозлаш ёки ўрнатишда ёрдам берадиган ва молиялаштирадиган компанияларга тегишли. Бу ҳақда Давлат департаменти сайтида хабар берилган.

Фото: Hannibal Hanschke / Reuters

Вашингтон Москвани энергия манбаларидан бошқа мамлакатларга босим воситаси сифатида фойдаланишни тўхтатишга чақирган.

Қўшма Штатлар Россия газ қувурига биринчи санкцияларни 2019 йил охирида киритган. Шундан сўнг қувурларни етказиб беришни таъминлаган Европанинг Allseas компанияси Россия билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган эди. 2020 йил ёзида Вашингтон чекловларни кенгайтириб, қурилишни якунлаш учун кемаларни суғурталайдиган компаниялар ва кемаларни жиҳозлаш билан шуғулланадиган фирмаларни санкцияга қўшиб қўйиш билан таҳдид қилганди.

Top