Ўзбекистон | 19:03 / 16.12.2020
4279
1 дақиқада ўқилади

ФҲДЁ органларида 473 нафар ходимдан 300 нафари аттестациясидан ўта олмаган

Улардан 208 нафари ишдан бўшатилади.

2020 йил 1 апрелдан ФҲДЁ органлари Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтгач, тизимда ишлаётган кадрларнинг билим ва кўникмаларини аниқлаш мақсадида аттестация ўтказишга қарор қилинган.

Kun.uz агентлик ахборот хизматидан олган маълумотга кўра, аттестация жараёнида берилиши мумкин бўлган саволлар билан барча ходимлар 30 кун олдин таништирилган. Саволлар умумий ҳуқуқ соҳаси, фуқаролик ҳуқуқи ва ислоҳотлар жараёнига оид бўлган.

Аттестацияда жами 473 нафар ходимнинг билим ва касбий кўникмалари синовдан ўтказилган. Шундан 163 нафари эгаллаб турган лавозимига лойиқ, деб топилган. 102 нафар ходим эса 6 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказиш шарти билан синовдан ўтказилган.

Аттестациядан ўта олмаган 208 нафар ходим билан меҳнат шартномалари белгиланган тартибда бекор қилинади, дейилади расмий релизда.

Қайд этилишича, ФҲДЁ органларида жами 825 нафар ходим меҳнат қилади. Уларнинг 353 нафари бола парвариши таътилида бўлгани боис аттестациядан ўтказиш муддати кечиктирилган.

Мавзуга оид