11:00 / 24.12.2020
5790

Инсонлар ҳақида қайғуриб: Rozmetov янги маҳсулот ишлаб чиқармоқда ва унинг сотувидан тушган маблағнинг маълум фоизини Ezgu amal жамғармасига ўтказади

Пандемия одамларни яқинлаштирмоқда. Ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва тиргак бўлишга ҳаракат қилмоқда. Ишлаб чиқарувчи сотувларнинг маҳсулотлар сотувидан тушган маблағнинг маълум фоизини хайрия жамғармасига нима учун топшириши ҳақида Rozmetov оиласи шундай дейди:

– COVID-19 пандемияси сиз-у бизни инсонийлик имтиҳонидан ўтказаётган даврдир. Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, синовли йўлдан бирдамликда ўтсак ўзимизни инсон деб атай оламиз. Бундай даврда биз ҳар доимгидан ҳам кўпроқ оиланинг аҳамиятини англаб етамиз. Rozmetov жамоасининг асосий қадрияти – оиладан оилага ўтиш амалидир. Янги маҳсулотлар тармоғини ишга туширган ҳолда, биз сотувлардан тушган маълум бир суммани пандемиядан озор кўрган оилаларга ажратишга қарор қилдик. Маблағ Ezgu Amal хайрия жамғармасига ўтказилади. Ушбу тармоқ маҳсулотларини харид қилиш орқали, одамлар бир-бирларига ёрдам беришлари мумкин ва ушбу ёрдам кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Пул маблағларига эҳтиёжманд бўлган, пандемиядан зарар кўрган оилалар жамғарма сайтида ариза қолдириш орқали ёрдам олишлари мумкин.

«Oilaviy» тармоғи маҳсулотлари жуда ҳамёнбоп. Тез кунда уларни кўпчилик ўрганган барча супермаркетлар ва уйимиз ёнидаги дўконларда харид қилиш мумкин.

Маҳсулот таркибига курка гўшти, В3, В6 ва В12 витаминлари, ҳамда катта миқдорда оқсиллар киради. Унда аминокислоталар ва минерал моддалар бўлиб, улар кузги авитаминоз даврида иммунитетни қўллаб-қувватлайди.

Instagram: @rozmetov.uz

Facebook: fb.com/rozmetov.uz

Telegram: t.me/rozmetov_official

Реклама ҳуқуқи асосида

Top