20:42 / 30.01.2021
6705

Мактаб таълимини ривожлантириш учун ғоялар портали ишга туширилди

Халқ таълими вазирлиги мактаб таълимини ривожлантириш учун ғоялар порталини ишга туширди. Портал орқали халқ таълими соҳасини ривожлантириш бўйича ғоя ва таклифларни тўғридан тўғри вазирликка юбориш мумкин.

Халқ таълими вазирлиги мактаб таълимини ривожлантириш учун ғоялар портали – idea.uzedu.uz’ни ишга туширди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий телеграм-каналида маълум қилинди.

Портал орқали халқ таълими соҳасини ривожлантириш бўйича ғоя ва таклифларни тўғридан тўғри вазирликка юбориш мумкин.

Таклиф юбориш учун вебсайтда сўралган маълумотларни тўлдириш керак. Юборилган аризалар вазирлик томонидан кўриб чиқилади ва мурожаат эгаси билан боғланилади.

Истиқболли кўринган ғояларни амалиётда ишлатиш бўйича унинг эгаси билан ишланади.

Сайт статистикасига кўра, ҳозирга қадар 115та ғоялар келиб тушган.

Top