22:32 / 03.02.2021
5117

«Интеллект» рукни меҳмонлари энг яхши изоҳларни аниқлашди

Kun.uz 2020 йил сўнгида «Интеллект» рукнини ташкил этган ва унда қатор ютуқларга эришган ватандошлар билан интервьюлар ташкил эта бошлаган эди.

Лойиҳанинг ўзига хос томони – унинг меҳмонлари YouTube'да эълон қилинган интервью остида қолдирилган изоҳлар орасидан ўзларига энг ёққан коммент эгаларига совғалар тақдим этиб боришади.

Рукннинг дастлабки икки меҳмони – Ҳикмат Абдураҳмонов ва Динара Ҳакимова ғолибларни танлашгани ҳақида бизга маълум қилишди.

Тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов танлаган уч нафар ғолибга қуйидаги совғаларни тақдим этишга қарор қилди:

  • 1-ўрин: Ҳикмат Абдураҳмонов томонидан ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш учун йўлланма-сертификат, TEAM (Тошкент) ва LSBU (Лондон) университетларининг бренд сумкаси ва сувенирлар;
  • 2-ўрин: «Ground Zero» коворкинг марказидан бир ой бепул фойдаланиш йўлланмаси ва сувенири;
  • 3-ўрин: Ҳикмат Абдураҳмонов дастхати туширилган китоб ва «Humo partners» томонидан тақдим этиладиган сувенир.

Ҳикмат Абдураҳмонов танлаган энг яхши изоҳлар:

1-ўрин
2-ўрин
3-ўрин

Ғолибларга совғалар 10 февраль куни, Тошкентнинг Марказ–1 даҳасидаги «Ground Zero» коворкинг маркази очилиш маросимида тақдим этилади.

Aloha ментал арифметика мактаби асосчиси Динара Ҳакимова ўзи танлаган изоҳлар эгаларини қуйидаги совғалар билан тақдирлайди:

  • 1-ўрин: Aloha мактабининг бир ойлик курсида ўқиш учун йўлланма ва мактабнинг халқаро дастури сертификати;
  • 2-ўрин: Aloha мактабининг бренди туширилган махсус совғалар тўплами;
  • 3-ўрин: Aloha бренд сувенири ва поло-футболкаси.

Динара Ҳакимова танлаган энг яхши изоҳлар:

1-ўрин
2-ўрин
3-ўрин

Ғолиблардан ўз совғаларини олиш учун лойиҳанинг Telegram'даги махсус ботига (t.me/forintellekt_bot) мурожаат қилиш сўралади.

Top