Ўзбекистондан Грузияга мунтазам авиақатновлар тикланмоқда
Тошкент—Тбилиси—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновлар тикланади. Парвозлар 30 мартдан ҳафтасига 2 марта амалга оширилади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент-Тбилиси-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновлар тикланганини маълум қилди.
Парвозлар 30 мартдан бошлаб ҳафтасига 2 марта - сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Сешанба:
- Тошкент-Тбилиси (учиш 16:10да, қўниш 18:30да)
- Тбилиси-Тошкент (учиш 19:30да, қўниш 23:30да)
Жума:
- Тошкент-Тбилиси (учиш 20:40да, қўниш 23:00да)
Шанба:
- Тбилиси-Тошкент (учиш 00:30да, қўниш 04:30да)
Бундан олдинроқ, Грузия Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаво чегараларини очиши, бу масалада 5 март куни идоралараро мувофиқлаштириш кенгаши томонидан қарор қабул қилингани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, йўловчилар парвоздан аввалги 72 соат ичида топширилган ПЗР-тест таҳлилининг манфий натижаси асосида Грузияга учиб боришлари мумкин. Ташриф буюрувчилар мамлакатга келганининг учинчи куни ўз маблағлари ҳисобидан қайта тест таҳлили топширишлари шарт ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:05 / 17.12.2024
Uzbekistan Airways ва Silk Avia монополистлар рўйхатига киритилди
07:51 / 07.12.2024
Тбилисида махсус кучлар намойишчиларни сув пуркагичлар билан тарқатиб юборди
07:51 / 30.11.2024
Тбилисидаги намойишчилар баррикадада қолмоқда
07:51 / 29.11.2024