Украина «Шимолий оқим-2» бўйича музокараларда қатнашиш талаби билан чиқди
Украина Германия ҳукуматига мурожаат қилиб, ўзини АҚШ билан «Шимолий оқим-2» газ қувури бўйича музокараларга қўшишни талаб қилди. Бу ҳақда Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мельник маълум қилган.
Элчининг таъкидлашича, агар Берлин ва Вашингтон ўртасидаги ушбу «битим» Украина ҳисобига амалга оширилса, бу ўзаро ишонч учун «фалокат» бўлади.
«Шимолий оқим-2» иқтисодиёт ва авваламбор хавфсизлик нуқтайи назаридан Украинанинг юрагига зарба ҳисобланади. Шу сабабли Украина ушбу ўта хавфли лойиҳа бўйича Германия ва АҚШ ўртасидаги музокараларда иштирок этишини талаб қилмоқда. Биз ҳам бир стол атрофида ўтириб, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишимиз лозим», деб айтган Мельник Die Welt нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ Оқ уй Германия канцлери ва АҚШ президенти маслаҳатчилари «Шимолий оқим-2» қурилишидан Украина ва Европага солинадиган хавфларни муҳокама қилишганини маълум қилган. Украина президенти Владимир Зеленский Россия газ қувурини битказадиган бўлса, у ҳолда Украинани «аниқ» газ таъминотидан узиб қўйишини айтган. Шу билан бирга, у Германия Украинага ҳеч қандай ҳарбий ёрдам кўрсатмаётганидан шикоят қилган. Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас бунга жавобан Киевга қурол етказилиши Донбассдаги ихтилофни якунлашга ёрдам бермаслигини айтган.
Мавзуга оид
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
15:13 / 21.12.2024