Ўзбекистон | 13:43 / 04.06.2021
3426
1 дақиқада ўқилади
84 ёшли аёлга тегишли уйдан 13 туп кўкнори топилди
Чортоқ туманида яшовчи онахонга тегишли уйдан кўкнори гиёҳвандлик моддаси топилди.
Чортоқ туманида 9 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, 1937 йилда туғилган аёлнинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш хонадони томорқасида 13 туп кўкнори ўсимлиги экилиб, парваришланаётганлиги аниқланган.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” мавжуд эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:16 / 19.10.2024
Тундаги ўқ овози – Чортоқдаги қотиллик тафсилоти
10:23 / 14.09.2024
Чортоқда 14 ёшли боланинг умрига зомин бўлган Malibu ҳайдовчиси 4 йилга қамалди
15:33 / 30.07.2024
Танқиддан сўнг: Чортоқ суди ёш боланинг умрига зомин бўлган Malibu ҳайдовчисини қамоққа олди
10:42 / 20.06.2024