20:34 / 07.06.2021
5332

Сомалида жангарилар 4та шаҳарни эгаллаб олди

Сомалида 5-6 июн кунлари «Аш-Шабоб» террорчи гуруҳи жангарилари 4та шаҳарни эгаллаб олди. Жангарилар ушбу шаҳарлар орасидаги транспорт алоқасини тўхтатиб қўйган.

5 июн куни Варсииз, Куордхир ва Варараксли, 6 июнда эса Вармаксан шаҳри тўсатдан у ердан ҳукумат қўшинлари олиб чиқилгандан кейин эгаллаб олинган.

Таъкидланишича, энг катта йўқотиш Вармаксан шаҳри эгаллаб олиниши бўлган. Бу шаҳар иккита муҳим ҳудуд — Афгойе ва Ванлавейнни боғлаб туради. Афгойе пойтахт Могадишодан 30 км, Ванлавейн эса АҚШ авиабазасидан 20 км олисда жойлашган. Ҳозирда ушбу ҳудудлар орасида ҳукумат ва хорижий қўшинлар учун транспорт алоқаси тўхтатиб қўйилган.

Top